ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда сохта 2000 АҚШ долларини сўмга айрибошлаб олишди

Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ “Ипак йўли банк” Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2 000 АҚШ долларини сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan