ЖАМИЯТ

Сурхондарёда чигиртка ҳужуми хавфи кузатил(а)дими?

Республикамизда 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткаларнинг яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади. Булар тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воҳа чигирткалари ҳамда тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткалардир.

Бугунга қадар Сурхондарёда чигиртка ҳужумига қарши 31 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.

Жумладан, Бойсун туманида жорий йил зарарли чигирткаларга қарши 1625 гектар майдонга зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш режалаштирилган бўлиб, бу бўйича отрядлар дислокацияси тузилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда 220550 гектар майдонда кузатув назорат ишлари ўтказилган, 7330 гектар майдонда чигирткалар тарқалган. Шундан 6679 гектар майдонда кимёвий кураш ишлари ўтказилган. Туманда 3 та отрядда ОВХ-600 трактор пуркагичи, моторли қўл аппаратлари ҳамда УМО-пуркагичли автомашина ёрдамида кимёвий кураш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда зарарли чигирткаларга қарши курашиш ишлари давом этмоқда.

Вилоятимиз зарарли чигиткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказишга зарур техникалар билан таъминланган. Маҳаллий бюджет ҳисобидан зарарли чигирткаларга қарши ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари заҳираси яратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan