ЖАМИЯТ

Хотин-қизлар ғамхўрлик ва эътиборда

Янги Ўзбекистонда жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Шеробод туман ҳокимлиги мажлислар залида Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси А.Мамараимов, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва туман масъуллари иштирокида Шеробод тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.


Учрашув давомида “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг масъуллар томонидан мурожаати тингланиб, ҳуқуқий ёрдам ҳамда масалаҳатлар берилди.


Шунингдек, учрашувда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларининг айни 3-босқичида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама этилди.

Асқар Мамараимов
Шеробод туманлараро
иқтисодий суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan