ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилоятининг олис ҳудудларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, муаммоларни тизимли ҳал этиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш бериш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси Л.Усаров томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида уларнинг мурожаатлари ўрганилди.


Маълумки, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий ва психологик ёрдам кўрсатиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. “Аёллар дафтари”га киритилган ва ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ва манзилли ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш борасида судьялар томонидан сайёр қабуллар ташкил этилган. Вилоятининг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Бойсун туманида ҳам суд раиси Л.Усаров “Аёллар дафтари”га киритилган ва ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.


Бундан ташқари, сайёр учрашув жараёнида келгусида аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан таъминланиши, уларга етарли даражада ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар узлуксиз давом этилириши тушунтириб ўтилди.

Асқар Қудратов, Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan