ЎЗБЕКИСТОН

“YouTube меъёрида ишламоқда” — Рақамли технологиялар вазирлиги видеохостинги фаолиятидаги узилишлар ҳақидаги хабарларни рад этди

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда «YouTube» видеохостинги фаолиятидаги узилишлар ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Шерзод Ахматов маълум қилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлардаги маҳаллий фойдаланувчилар YouTube’нинг ёмон ишлаши, жумладан, видеоларнинг секин юкланиши ҳақида шикоят қилишмоқда.

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати «YouTube» «меъёрида» ишлаётганини билдирди. Бундан ташқари, Россияда видеохостинг тезлигининг секинлашиши билан боғлиқ вазият Ўзбекистонга “ҳеч қандай таъсир қилмайди”, дея таъкидланди.

“Агар „YouTube“ бир давлатда секинлашса, бу Ўзбекистонда ҳам секинлашади, дегани эмас, яъни бир давлатга боғланиб қолинмаган”, — деди Шерзод Ахматов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan