ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Бельгия компанияси Ўзбекистонда заргарлик буюмларини экспертиза қилиш ва халқаро сертификатлаш лабораториясини қуради

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида дунёнинг энг етакчи заргарлик буюмларини экспертиза қилиш ва халқаро сертификатлаш лаборатjриялардан бири Бельгиянинг «HRD ANTWERP» вакиллари Арзу Озер ва Тунжай Чалтекин ҳамда Ўзбекистоннинг «LTD EXPERT ONE» компанияси раҳбар Баҳовиддинхон Асомов ва «LTD DIAMONDS AND COLORED STONES» корхонаси бошлиғи Баҳодир Мажидов ўртасида ташкил этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудида ягона бўлган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини дунё стандартларига мувофиқ баҳолаш ва сертификатлаш марказини Ўзбекистонда очиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини Европа ва Осиё бозорларига экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«HRD ANTWERP»нинг заргарлик соҳасидаги юксак тажрибасини инобатга олиб Ўзбекистон компаниялари платформасида ўқув марказларини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

 Ўзбекистон томони қимматбаҳо буюмларни баҳолаш ва сертификатлаш мамлакатимиз учун янги соҳа эканлигини ва ушбу йўналишда малакали мутахассисларга эҳтиёж сезилаётганини билдирдилар.

«HRD ANTWERP» вакилларининг айтишича, компания ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ўзбек усталарининг заргарлик буюмларини дунё бозорига олиб чиқиш учун кенг имкониятлар яратади.

Учрашув якунида Бельгия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, баҳолаш экспертларини тайёрлашга ва яқин келажакда Ўзбекистонда «HRD ANTWERP»нинг махсус лабораториясини қуриш тўғрисида келишиб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan