ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Япон технология университети лойиҳаси асосчиси Генки Кажиура Сурхондарёда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Япониянинг “АРК эдусатионал сйстемъс” бош директори ва воҳамизда ташкил этилаётган Япон технология университети лойиҳаси асосчиси Genki Kajiura ҳамда Tanaka Medical Innovation Research Institute (TMI); NEXUS Co.Ltd раҳбари Koichi Tanaka Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида вилоятимиз делегациясининг Японияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида Япон технология университети ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Термиз шаҳридаги «Машҳура» клиникаси билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини малакасини ошириш, шунингдек, ВСеэ лойиҳасини воҳамиз орқали юртимизда тиббиёт соҳасига тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари Япон технология университети ташкил этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича барча зарур кўмаклар кўрсатилишини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan