Ўзбекистон элчиси ва Полша ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Полша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқладилар.
Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратди.