ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон делегацияси Макка шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳаж – 2024» мавсумига бағишланган 48-халқаро симпозиумда иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳаж – 2024» мавсумига бағишланган 48-халқаро симпозиумда иштирок этди.

Анжуманда 50 дан зиёд давлатдан жами 200 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Унда ўнлаб илмий-маърифий маърузалар тингланди, турли инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди ва хизмат кўрсатишнинг янги турлари намойиш этилди.

Форумнинг очилиш маросимида ҳаж ва умра хизматларининг ривожланиш жараёнлари ҳақида кўрсатилган махсус фильмда давлатлараро ҳамкорлик алоқалари ҳамда «Ҳаж – 2024» мавсумида бутун дунё зиёратчиларига Икки Ҳарам масъуллари томонидан яратилган қулайликларга алоҳида урғу берилди.

Маърузачилар ҳаж амалининг фиқҳий ҳукмлари, ҳаж амалларини бажариш учун яратилган енгилликлар, мавсумни юқори даражада ўтказиш бўйича амалга оширилаётган янги лойиҳалар тўғрисида атрофлича ахборот бердилар.

Симпозиум якунида билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan