СИЁСАТ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон ва Мўғилистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат имзоланди

Икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ҳужжатлар қаторида ҳаво қатнови, туризм, савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги ва бошқа кўплаб ҳужжатлар бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Етакчилар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

– Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;

– Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan