ДУНЁ

Ливандан Исроилга 40 га яқин ракета учирилди

Исроилга 12 апрель куни тунда Ливан ҳудудидан 40 га яқин ракета учирилди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар берди.

Исроил мудофаа кучлари ҳужум ҳақида биринчи бўлиб хабар берган. Манбага кўра, ракеталарнинг бир қисми тутиб олинган, қолганлари эса холи жойларга тушиб портлаган. Исроил баёнотида ҳужум оқибатида қурбонлар бўлмагани айтилган.

Мудофаа кучлари қўшимча қилишича, Исроил мудофаа қурилмалари аввалроқ иккита дронни уриб туширган. Бундан ташқари, Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги нишонларга қатор ҳужумлар уюштирган.

Исроилнинг The Times of Israel нашри “Ҳизбуллоҳ” ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганини ёзган. Исроил шимолида камида икки марта ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Интернетда Исроил ҳаво мудофааси ишини акс эттирувчи видеолар ҳам пайдо бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan