ДУНЁ

Япония бош вазири яна бир муддатга номзод кўрсатишдан бош тортди

Япония бош вазири Фумио Кишида сентябрь ойида ҳукмрон Либерал-демократик партия етакчиси сифатида иккинчи муддатга сайланмайди. Шу тариқа, сайловлардан кейин у бош вазир лавозимини тарк этади.

«Сиёсат жамоатчилик ишончисиз фаолият юрита олмайди», деди Кишида. Қайд этилишича, бош вазирни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш узоқ вақтдан бери пасайиб бормоқда, бу эса партия ичидаги қатор сиёсий можаролар билан боғлиқ.

Baholash: 0 0

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan