МАДАНИЯТ

Ритик Рошан. Ажойиб ҳинд актёрининг кичик бир қусури

Ритик Рошан номи нафақат Болливуд мухлисаларига маълум. У ўз юртида намунага лойиқ инсон қиёфаси ҳисобланади. У ҳар доим ҳозирдагидек хушбичим бўлмаган, барча такомилга  тинимсиз изланиш ва ҳаракатлар билан эришаркан, ўзи назарида бир қусурни барибир ўзгартира олишга ожиз.  Айни вақтда у 46 яшар. Актёр жуда ҳам кам учрайдиган истарали, ўткир ва ғамгин боқувчи яшил кўзли, жудаям мардона шакллантирилган  жуссага эга. Аммо, болалигида эса букур гавдали  ва 14 ёшигача дудуқланиб гапирадиган довдир бола бўлган. Ота-онаси  (режиссёр Ракеш Рошан ва актриса Пинки) ўғилларининг бир кун ҳаётини кино билан боғлашини орзу ҳам қилишмаган. Бироқ, болакай кинематография хаёли, ўтида ёнарди. Шунга у махсус муолажа олиб, нутқидаги нуқсонларни тўғирлади. Лекин, отаси боланинг актёрлик касбини эгаллашига оёқ тираб  қаршилик қиларди  ва уни шунчаки ёнига ёрдамчи қилиб олганди. Қарорида қатъий йигит эса  яширинча актёрлик маҳорати дарсларига қатнарди. Шу билан бирга бодибилдинг билан шуғулланарди, мақсади олиймақом юлдузлик даражасига тўла жавоб берадиган хислатларга эришиш эди.  Ниҳоят ота ўғлининг сермашаққат интилишини кўриб, кўнгли юмшади ва ўғлини ўз фильмидаги бош қаҳрамон ролига таклиф қилди. Тўғри, отаси ўшанда унга бу  уни қариндошлиги учунмас,  ролга чақирилган  актёр ўйнашдан бош тортгани, айни ҳолда иложсиз ҳолдалигидан  эканини  уқтирди. Ритикнинг дебюти чақмоқ отилгандек ҳис уйғотди. Бундек ғалабани унинг таниқли  отаси ҳам кутмаганди.Томошабин аёллар бундай хушруй, устига устак чиройли рақсга тушадиган қиёфага бефарқ қарашолмасди. Мухлисалар унга ўтишга йўл беришмас, актёр аёллар меҳр-муҳаббати ва диққат-эътиборига, гўёки лиммо-лим чўмилаётганди. У бир неча бор Ер куррасининг энг кўримли эркак санъаткорлари рўйхатидан Брэд Питт, Жорж Клунилар қаторида жой олди. Унга санъат қироличалари Айшвария Рай ва Приянка Чопра билан ошиқ-маъшуқ тафсилотларини тиркашди. Бундай олиб қараганда, ҳаммаси жойида, у ҳар бир мухлиса қалбидан жой олишга лойиқ бекаму кўст қиррали, муносиб эркак.

Шундай бўлсада, ҳамон Ритикнинг бир камчилиги бор, бундан у доим уялади ва суратларда буни бекитишга уринади ва ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқолмайди. Гап шундаки, Ритикда –полидактилия, яъни унинг бармоғи олтита. Ҳа, бу унча ёқимли кўринмайди, иккига бўлинган бош семиз бармоқни яшириш, амримаҳол. Бошида бу Ритикка кўп ноқулайликлар туғдирди, у қўлини съёмка пайтида ҳадеб яширишга уринарди, кейин эса ўзининг назаридаги  бу қусурни  ҳазилга йўя бошлади.

Тўғрисини айтганда ҳам,  бу санъаткор маҳоратига эътибор қаратилганда, унинг бармоғи иккиламчи яъни энг сўнгда аҳамият бериладиган жиҳат бўлса керак!?