МАДАНИЯТ

Сурхондарёлик ўқувчи халқаро кўрик-танловда Гран-Прини қўлга киритди

Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Золотой феникс” халқаро танловида Сурхондарё вилояти Шеробод тумани 50-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Садоқат Мирзаева танловнинг олий ўрни Гран-присини қўлга киритди.

20 га яқин давлат вакиллари иштирок этган мазкур танловда Ўзбекистоннинг чека тоғли қишлоғида қатнашган ўқувчи-қиз ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда 25 минг рубль пул мукофотини қўлга киритиб, Ватанимиз санъати ва маданиятини яна бир бор намойиш этиб юртимиз байроғини юқориларга кўтарди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan