ИЛМ-ФАН

Бу вирус охиргиси эмас, огоҳлантиришади олимлар

Ҳамма гап ҳайвонларда

Дунёнинг кўплаб аҳолиси умрига зомин  бўлаётган коронавирус пандемияси одамларни ёввойи ҳайвонлар савдоси билан шуғулланишдан воз кечишга мажбур қилиши лозим. Олимларнинг фикрича, бу нафақат турларнинг йўқолишига, турли касалликлар пайдо бўлишига ҳам олиб келмоқда.  Ҳаёт учун хатарли вируснинг тарқалиши Хитойнинг Ухан шаҳридаги денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозорда бошланган, олимлар бир неча ўн йиллардан буён ўткир нафас олиш синдроми Sars, Яқин Шарқ нафас олиш синдроми  Mers, Эбола ва Нипах вируслари каби касалликлар одамларга ҳайвонлар орқали ўтганига эътибор қаратиб келишган. Бироқ, муаммо жониворларда эмас, балки инсоннинг унга қандай муносабатда бўлаётганида, дея таъкидлашади олимлар. “Пандемия тўлқини кўтарилаверади,-дея иқтибос келтиради янги касалликларни ўрганувчи   EcoHealt Alliance ташкилоти раҳбари Питер  Дашак сўзларини Washington Post,-Бу Худонинг беихтиёр иродаси эмас. Бу  атроф-муҳитга етказаётган таъсиримизга боғлиқ. Биз таваккалга қўл уришдан тийилишимиз лозим.”   Янги бўлиши эҳтимолли  эпидемиянинг олдини олиш учун  бутун дунёдаги ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозорларни тақиқлаш керак, деди БМТнинг биологик хилма-хиллик Конвенцияси ижрочи котиби Элизабет Марума Мрема. “Агар биз табиат ҳақида ўйламасак, у биз ҳақимизда қайғуради. Тирик ҳайвонлар билан савдо қилувчи бозорларни Хитой ва бошқа давлатлар каби тугатиш фойдадан холи эмас.”-деди Мрема Gardian билан суҳбатда.  БМТ вакилининг фикрини Нью-Йоркдаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш Жамияти ҳам маъқуллайди: “Бу нафақат касалликлар  кўпайишини, турларнинг йўқолиб кетиш хавфининг ҳам олдини олади”. Хитойда эпидемия бошлангандан сўнг ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва уни истеъмол қилишда вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Виверра, тошбақа ва бошқа ёввойи ҳайвонлар боқиладиган мингта ферма ёпилди. Бироқ, қонунда илонлар ҳамда тиббиёт мақсадида бошқа ёввойи ҳайвонларни уй жониворлари сифатида  етиштириб кўпайтириш сақлаб қолинди. Олимларнинг ишонишича, муваққат тақиқ етарли эмас. Хитой халқ табобати ёввойи ҳайвонлар аъзоларидан ўзига унсур сифатида фойдаланади. Яқинда Хитой ҳукумати айиқ ўтини коронавирусдан даъволаш учун восита сифатида қўллашга рухсат берди. Фаоллар қонундаги бундай истиснолар ёввойи жониворлар гўшти ноқонуний савдосига йўл очишидан хавфсирашади. Масалан, ўтмишда йўлбарслар ва леопардлар билан шундай ҳол юз берган.

Табиатнинг пайҳон қилиниши

Ёввойи ҳайвонлар савдоси билан боғлиқ бу эпидемия биринчисимас.  2002 йили 700 кишининг ҳаётига нуқта қўйган  Sars Хитойдан тарқалган. Тахмин этилишича, вирус ташувчилари кўршапалак ва виверралар ҳисобланади, лекин буни тасдиқлайдиган аниқ далил йўқ. Гонконг университетидан Дирк Пфайффернинг ҳисоблашича, масала мавжуд талабга боғлиқ. Ҳайвонларни етиштирадиган, уни  табиат қўйнидан тутиб келаётганлар учун бу- тирикчилик ўтказишда асосий манба ҳисобланади. Уларнинг фаолиятини бирданига жиноятга малакалаш тўғримас, бу жараён секин ва босқичма босқич бўлиши керак.” БМТ вакили Элизабет Марума Мрема ҳам бу фикрга қўшилади, унинг таъкидича, Африканинг айрим аҳоли яшайдиган қашшоқ  ҳудудларида одамлар фақат ёввойи ҳайвонлар савдосига боғланиб қолишган, агар муқобил йўл топилмаса, ҳайвонлар олди-сотдисининг ноқонуний кўриниши юзага келиши мумкин. “Ўрмонлар жойида турибти, лекин уларда жониворлар йўқ, бозорларда сотиб битиришган.”- қўшимча қилади у.   “Айбни кимгадир ағдариш осон. Бу аслида фақат Хитойда бўлаётган ҳол эмас. Бу кўплаб мамлакатларда, шу қаторда Ғарб давлатларида ҳам учраётган ҳолатдир. Бизга экзотик  уй жониворларини боқиш ёқади. Уларнинг кўпи табиат қўйнида туғилади. Шунинг учун аввал  уйимизни тартибга солганимиз маъқул”- уқтиради бу олим.

Бозорлар – секин таъсир кўрсатадиган  портловчи оловдир

Айрим Осиё мамлакатларида экзотик  гўштдан тайёрланган  таом тановул қилиш олий табақа ва бойлик белгиси саналади. Ёввойи ҳайвонларнинг егулик ва дори-дармон учун ишлатилганидан уларнинг савдоси гуллаб яшнамоқда. Улар айрим ҳолларда ноконуний овланади, бу эса касаллик пайдо бўлишига, инсоннинг вирусдан заҳарланишига олиб келмоқда. Шу тариқа ҳўл бозорлар Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари , айниқса Хитой учун учун одатий манзарага айланди. Бу жойда балиқ, товуқ, ёввойи жониворлар ҳамда  мева-сабзавот билан савдо қилинади. Улар ўз номини эриётган муз номидан олган бўлиб, бу муз маҳсулотларни эскиртирмасдан сақлашда, яна полни ўлдирилган  ҳайвон қонидан тозалашда ишлатилади.  “Ҳўл” бозорлар эпидемия масаласи учун секин таъсир кўрсатадиган ҳақиқий минадир,-дейди Каннингэм.

Одамларга юқиши

Ўн минглаб одамнинг жони узилишига сабабчи коронавирус пандемияси Ухандаги денгиз маҳсулотлари  бозоридан бошланган. Номи шундай аталишига қарамасдан, бу ерда фақат балиқмас,илонлар, жайралар ва буғу ҳам сотилган. Бозор билан боғлиқ илк касалликдан сўнг вирус Хитой бўйлаб, сўнгроқ дунё миқёсида тезда ёйилди. Унинг аниқ келиб чиқиш ҳолати аниқ эмас. Тахмин этилишича, даставвалига унинг  ташувчиси кўршапалак бўлган, инсонга эса бу вирус  бошқа ёввойи жонзотдан ўтган.

bbcrussian.com