Талабаларни бандлигини таъминлаш, уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш борасидаги амалий ишлар республикадаги барча олий таълим муассасалари қаторида Термиз давлат университетида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Термиз давлат Университети Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ТерДУда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-мартда ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда университет талабаларига дарсдан бўш вақтларида иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Карера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Термиз давлат университети ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида вилоятнинг шаҳар ва туманлар даражасидаги ташкилот, муассаса, корхоналар ва йирик тадбиркорлик субектлари вакиллари бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.



Ярмаркада қатнашган барча талаба-ёшлар учун 160 дан ортиқ ташкилотларда мавжуд 2512 мингга яқин вакант иш ўрни таклиф этилди.
Мазкур ярмаркада Термиз давлат университетининг 3 минг нафардан ортиқ талабаси иштирок этиб, шу ернинг ўзида 300 нафардан ортиқ талабаларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.