ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Оқтепа сув омборида ноқонуний балиқ овчилар аниқланди

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани Оқ тепа сув омбори ҳуддудида тунги тезкор рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида 2 нафар фуқаролар томонидан Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузган ҳолда балиқ овлаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан бирламчи хужжатлар расмийлаштирилди ва балиқ овлаш учун мўлжалланган тўр ва 2 дона шоха белгиланган тартибда далолатнома асосида олиниб қонуний тўхтамга келгунча қадар бошқарманинг омборига жойлаштирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan