МАДАНИЯТ

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш ва янгиланиш Наврўз байрами вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.

Наврўз байрами муносабати билан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида Термиз тумани Отчопар мавзесида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий ўйинлар тури бўйича беллашувлар ташкиллаштирди.

Ташкил этилган мусобақада иштирокчилар халқимизнинг миллий ўйинлари миллий кураш, арқон тортишув, қўл жанги, шуллик ўйини, лангка тепиш, ҳамда армрестлинг турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақалар давомидаги ғолибларга «Диплом» ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2018 йилда «Ички туризмни жадал ривожлантириш таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3514 сонли Қарори ва «Махалла» фонди республика бошқарувининг қарорига асосан тасдиқланган «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга ошириладиган вазифалар иш режасига мувофиқ байрам муносабати билан маҳалла фаоллари, ижтимоий ҳимояга мухтож, айниқса, боқувчисини йўқотган оилалар ва фонд ходимлари иштирокида » Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида экскурция ва саёҳатлар ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Термиз туман бўлими томонидан юртимизнинг Хоразм ва Самарқанд шаҳри бўйлаб тумандаги ана шундай аҳоли вакиллари учун саёҳат уюштирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan