МАДАНИЯТ

Жанубда ҳарбий хизматчилар ва туркиялик меҳмонлар Наврўз байрамини кенг нишонламоқда

Халқимиз минг йиллардан буён нишонлаб келаётган улуғ айём Наврўзи олам барчамизнинг ишимизга барака, янги босқичда ривожланаётган Ўзбекистонимизга тинчлик-тотувлик, хонадонларга файз, кўп миллатли халқимизга обод ва фаровон турмуш олиб келсин.

Ана шундай гўзал Наврўз сайли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала ўқув полигонида жойлашган ҳарбий қисм ҳудуди миллий қадриятларимизга мос  бой тарихи, маданияти, ноёб урф-одатларини кенг намоён этган ҳолда безатилиб ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан нишонланди.

“Aссалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остидаги умумхалқ сайлига эрта тонгдан ошиққан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандларига байрам таровати ўзгача қувонч, шукуҳ ва баҳорий байрам кайфиятини улашди.

Байрамда Термиз умумқўшин дала палигонига хизмат сафарига келган Туркия Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳам  иштирок этди.

Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг ўринбосари подполковник Мухаммеджон Кдирниязов ҳарбий хизматчиларни, оила аъзоларни ва уларнинг фарзандларини, шунингдек меҳмонларни Наврўзи олам билан самимий табриклаб, бу шодиёна ўзида мужассам этган юксак ғоялар айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида янада муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида қайд этди. Янги Ўзбекистонда обод ва фаровон, эркин ва кучли демократик жамият барпо этиш, инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадларни амалга оширишда ўтмишдан халқимиз ардоқлаб келган Наврўзи олам ҳам маънавий куч-қувват бераётганини таъкидлади.

– Бизни хизмат сафаримиз Наврўз байрамига тўғри келганлиги мени жуда ҳам қувонтирди, – деди полковник Дервиш ўғли Тан. – Азал-азалдан Ўзбекистон бизнинг ота боболаримиз юрти бўлган биз ўзбек ҳалқи билан доимо бир ёқадан бош чиқариб борди келди қилиб турамиз, мана бугунги байрам сайли мени ҳақиқатдан ҳам лол қолдирди. Чунки ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила азолари айниқса, болалари шундай гўзал бир жойда байрамни нишонлаётгани, бунда албатта Ўзбекистон олиб бораётган ислоҳотларнинг ўрни катта, шу билан биргаликда тинчлик ҳукумронлик сураётган юртингизга кўз тегмасин, яна бир бор барчангизни байрам билан табриклайман.

Халқ сайлида театрлаштирилган байрам томошалари, Термиз шаҳар маданият уйи санъаткорлар ва воҳанинг фольклор ансамблари, ҳаваскор бахшиларининг қизиқарлари дастурлари намойиш этилди. Турли халқ ўйинлари айниқса болажонлар томонидан варрак учириш мусобақаси кўнгилларга бир олам қувонч улашди. Спорт ўйинларида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Тадбир давомида Туркия куй қўшиқлари ҳам ижро этилди икки давлат ҳарбий хизматчилари ижро этилган қўшиқларга рақсларга ҳам тушдилар.

Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда миллий қадриятларимиз кенг тараннум этилаётган байрам тадбирлари қизғин давом этмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan