ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда шакар нархи пасайди

Республика товар-хом ашё биржасидаги очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15%га пасайди – “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати.

Биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилди.

Шакарнинг харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда. Нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (30%), Самарқанд (12%), Қашқадарё ва Хоразм (10% дан), Андижон ва Бухоро вилоятлари (8% дан) кирди.

Антимонополия қўмитаси шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини, бир савдо сессиясида бир харидор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши ҳақида кўрсатма берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan