ЎЗБЕКИСТОН

Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди

Эгаллаб олинган ерларни тоифаларга ажратилганда:

⏺қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 705 та ҳолатда 272,70 га,
⏺аҳоли пунктлари ерларда 49 та ҳолатда 2,40 га,
⏺саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 41 та ҳолатда (3,63 га),
⏺тарихий маъданий аҳамиятга молик ерларда 3 та ҳолатда (0,12 га),
⏺ўрмон фонди ерларда 13 та ҳолатда 1,7 га,
⏺сув фонди ерларда 17 та ҳолатда 1,74 га,
⏺захира ерларда 110 та ҳолатда 36,09 га.

⭕️ Шу ўринда фуқаролар ва тадбиркорлик субъэктларидан ер ва сув ресурсларидан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланиш, уни асраб авайлаш, келажак авлод учун бус-бутун сақлаш, ер қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслигларини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Зеро, қонунга кўра ер қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилган.

Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

⭕️Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароит яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

📗 Конституция лойиҳасининг 47-моддаси.

«Шу фурсатдан фойдаланиб барчангизни ўзингизга тегишли кўчмас мулк обектларининг дахлсизлигига бефарқ бўлмаган ҳолда жорий йилнинг 30-апрел санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Конституцияни ўзгартириш бўйича халқ сайлови — референдумда фаол иштирок этишга чақираман » 💫 Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи-Собир Шаймарданов

Сурхондарё вилоятида УЗКАД тизимига 57 122 та фойдаланувчига тегишли 1 178 161 гектар ер майдони киритилган бўлиб, шундан, 53 497 та фойдаланувчига тегишли 1 036 066 гектар ер майдони ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди, 3 561 та фойдаланувчига тегишли 140 467 гектар ер майдони эгалари фойдаланувчи сифатида ҳисобга олинди, 64 та фойдаланувчига тегишли 1 628 гектар ер майдони топографик маълумотлари шакллантирилиб дастурга киритилди.

◼️ 2022-йил давомида Сурхондарё вилоят ҳудудидан “ЕРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 10 459 та бўш ер участкалари киритилган. Шундан, 5 843 таси ауцион савдоларига чиқарилган. Ауцион савдоларига чиқарилганларнинг 2 501 таси мулк ҳуқуқи асосида, 3 342 таси ижара ҳуқуқи асосида ауцион савдосига чиқарилган.

Собир Шаймарданов
Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan