ҲАМАС Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишувни муҳокама қилишни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Миср расмийларига таяниб “The Wall Street Journal” хабар берди.
Уларга кўра, ҲАМАС жанговар ҳаракатлардаги сезиларли пауза эвазига гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиши мумкин.
WSJ’нинг ёзишича, бу ташаббус ҲАМАС позициясидаги сезиларли ўзгаришларни билдиради.
“Ҳаракат бир неча ҳафта давомида гаровга олинганларни фақат анклавдаги можарога барҳам берадиган кенг қамровли келишувдан сўнг озод қилишини таъкидлаб келаётганди”, дейилади хабарда.