СИЁСАТ

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб нималар ўзгаради?

Қарорга мувофиқ:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари «4+2» тартибида, шу жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилиши таъминланади;

ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларининг мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 1-иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan