Президентнинг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар:
➖ Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
➖ Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
➖ Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
➖ Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
➖ Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
➖ Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
➖ Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
➖ Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
➖ Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
➖ Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.