
Бугун, 1 мартга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан ўтган Олмаота-Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ёнғин электр тармоғидаги қисқа туташув оқибатида содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи автобусдан тушиб, бошқа машиналарга ўтирган ва воқеа жойини тарк этган.
Ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва техникалар жалб қилинган.