СИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев Хитой билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди. Цзян Янь мамлакатнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Давлат раҳбари элчининг Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги сермаҳсул ишлари ва фаол саъй-ҳаракатларини қайд этди.

Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони уч баробарга ошди. Йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича амалий ҳамкорлик бошланди.

Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда, таълим, соғлиқни сақлаш, археология, туризм ва бошқа йўналишларда муҳим дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон президенти фармони билан икки томонлама муносабатларда бугунги даражага эришилишига қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Цзян Янь мамлакатнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan