ЖАМИЯТ

Ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ўз эгаларига топширилди

Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, жамиятга интеграция қилиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кеча Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов Сурхондарёга ташриф буюрди ва вилоятдаги ногиронлиги бор аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олишди.

Уларга «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Термиз шаҳри, Жайхун МФЙда яшовчи Бозорова Мақсуда узоқ йиллардан буён касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган эди. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган ушбу юртдошларимиз анчадан буён мустақил юролмайди. Масъуллар бу фуқаронинг уйига хабар олишга боришганда ногиронлик аравачаси берилиши юзасидан мурожаат қилди. Мақсуда опанинг қилган илтимоси инобатга олиниб, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан шу вақтнинг ўзида қаноатлантирилди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Шеробод туманида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси қошида очилган парандаларни боқиш марказида бўлиб, унинг иш фаолияти билан танишишди.

Маълумот учун, марказда 2000 га яқин паррандалар парвариш қилинмоқда. У ерда тўрт киши иш билан таъминланиб, махсус инкубаторлар орқали жўжа очирилади. Ушбу жўжалар марказда икки ой мобайнида парваришланиб,  кам таъминланган, темир дафтар ва аёллар дафтарида рўйхатда турувчи аҳоли вакилларига бепул тарқатилиши йўлга қўйилган.

Шу куни ҳам темир дафтарга киритилган оилалар вакилларига бепул жўжалар тарқатилди. Бундан ташқари, тумандаги ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Вилоятда эзгуликка йўғрилган ишлар давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan