ЖАМИЯТ

Сурхондарёда вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ фаолият юритяпти

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳига  2 кун давомида вилоят иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳолатни ўрганиш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида берилган топшириқлар ва бу борада режалаштирилган чора-тадбирларни манзилли ҳамда мақсадли амалга ошириш белгиланган эди. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу вазифалар ижросини ҳам таҳлил қилиш назарда тутилган, дейилмоқда Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати хабарномасида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan