ЖАМИЯТ

“Бу йил болалар тузалмайди, бу йил болалар ўлаверади” – Расул Кушербаев

Президент ташаббуси билан оғир аҳволдаги болаларни даволашга кўмаклашиш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташкил қилингани, бироқ Олий Мажлисга мурожаатномасида билдирилган ушбу ташаббусга кўра, ҳар йили бу фондга 100 млрд сўм маблағ ажратиб, кейинчалик буни ошириш кўзда тутилгани, бироқ ўша ваъда қилинган пуллар Фондга тўлиқ берилмагани ҳақида гапирди.  

«Фонднинг муассислари бўлган парламент палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси эса бунга парво ҳам қилмаяпти. Чунки уларнинг фарзандлари қишлоқдаги қўли калта оила каби оғир дардга чалинмаган бўлса керак.  

Алам қиладигани ва афсуслиси бугун Фонддан кўмак кутган минглаб оилаларнинг умидлари пучга чиқиб, фарзандлари имконсизликдан ўлмоқда.

Фарзанд доғи нималигини тушунмайдиганлар эса Президент ташаббусини расво қилиш ва одамлар ишончини йўқотишда давом этмоқда», дейди Кушербаев. 

Кушербаевнинг сўзларига кўра, парламентдан умид йўқ. Чунки молия Ҳукуматни қўлида. Бу ишдан кейин монополист ва номи яширин компанияларга миллиардлаб имтиёзлар бериш ҳақида ёпиқ қарорлар тайёрлаб ўтказадиган, касал болаларни эса ризқини қиядиган ҳукуматнинг ҳеч бўлмаса Молия вазири ўрнини бўшатиб қўйса ҳам бўлаверади.

«Умид қиламизки, ҳурматли Президентни бу ишлардан хабардор қиладиган бирор мард одам топилса керак»,дейди вазир маслаҳатчиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan