ЖАМИЯТ

Солиқлар давлат бюджетининг асосий қисмидир

Айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини қасддан тўламаслик ҳолатлари учраб туради. Бу эса, ўз навбатида, солиқларни мажбурий тартибда ундиришга сабаб бўлади.

Ўз вақтида тўланмаган солиқ тўловларини ундириш борасида Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳлар тузилиб, қарздор жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини кўздан кечириш ҳамда хатловга олиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан Бюронинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувида мавжуд бўлган ижро ҳужжатларига асосан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 831 млрд. 352 млн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

Мисол учун, Сариосиё туманида фаолият юритиб келаётган “Абдулло-Давр” хусусий корхонасидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жорий йил март ойидаги иккита ижро ҳужжатига асосан жами 798 млн. 104 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган эди.

Бюронинг Сариосиё туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, бино иншоотлар ҳамда 0,35 гектар  ер майдонидаги иссиқхона хатловга олинди. Натижада белгиланган қарздорлик тўлиқ ундириб олинди ҳамда ижро ҳужжати белгиланган тартибда иш юритувдан тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси  вилоят бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида мавжуд солиқ қарздорликларини ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Зафар Норбоев, Бюронинг Сариосиё туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan