ЖАМИЯТ

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимида икки кунлик ўқув семинари ўз ниҳоясига етди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бош ислоҳотлардан бири иқтисодиётимизни рақамлаштиришдир. Ҳозирги глобаллашув жараёнида рақамли иқтисодиётни қўлламасдан дунё мамлакатлари билан рақобат қилиб бўлмайди. Рақамли иқтисодиёт бизга нафақат дунё мамлакатлари билан алоқа қилишга, балки мамлакатимиз иқтисодиётини ҳам шаффоф, яъни яширин иқтисодиётдан батамом қутилишга хизмат қилади. Рақамли иқтисодиётга ўтишда авваломбор, бухгалтерия ҳисобини рақамлаштириш талаб этилади.

Кеча «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви мажлислар залида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар режасининг бажарилиши юзасидан  «Рақамли иқтисодиётда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни замонавий дастурлар асосида юритишнинг моҳияти ва афзаликлари» мавзусида ўтказилган  икки кунлик ўқув семинари ўз якунига етди.

Семинар якунида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига сертификатлар тарқатилди ҳамда  фаол иштирок этган ходимлар эсталик совғалари билан мукофотланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan