ЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ҳокими “Қўйлиқ” деҳқон бозорини давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйишни маъқуллади

Бектемир тумани ҳудудидаги “Қўйлиқ” деҳқон бозори ва бошқа объектлар янги йўл қурилиши муносабати билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши учун олиб қўйилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Аввалроқ, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилгани, шу муносабат билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақида хабар берилганди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 июндаги қарорига кўра, “Фарғона йўли” кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қурилишига рухсат берилди.

Шу муносабат билан Қўйлиқ деҳқон бозори ва «TRIUMVIRAT-QURILISH» МЧЖга тегишли сал кам 9 гектар ер майдонида жойлашган кўчмас мулк объектлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan