ЖАМИЯТ

Олтинсойнинг “Узум сайли”да узумзорлар бўйлаб пресс-тур уюштирилди

Бугун вилоятимизнинг Олтинсой туманида “Узум сайли” фестивали ўтказилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” санаторийси ҳудудида вилоятда биринчи бор “Узум сайли” фестивали ўтказилмоқда

Фестивалда вилоятимиз туманларидаги узумчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва миришкор деҳқонлар иштирок этиб, узумдан тайёрланган вино маҳсулотлари, узум шинниси ва мурабболар, полиз маҳсулотлари ҳамда мевалар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилмоқда

Фестивалда “Энг ширин узум-2022”, “Энг мазали узум шарбати-2022”, “Энг катта бош узум-2022”, “Энг ширин майиз-2022” номинациялари бўйича танловлар ташкил этилган.

Вилоятимизда илк маротаба ташкил этилган фестиваль аввалида тумандаги “Хушбекжон Соҳибкор даласи” ҳамда “Ҳафизулло Ўролов” фермер хўжалиги узумзорлари бўйлаб журналист ва блогерлар учун пресс-тур уюштирилди. Иштирокчилари боғбонлар билан суҳбатлашиб, узум нави ва ҳосилдорлиги, узумни қуритиш ва майиз тайёрлаш сир-асрорлари билан қизиқишди.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда вилоятимизда 10 минг 790 гектардан ортиқ гектар ерда узум боғлари мавжуд. Воҳада узумчиликка ихтисослаштирилган 1 минг 100 та фермер хўжалигининг 530 таси Олтинсой туманида ташкил этилган. Шу кунгача вилоятда йиғиб олинган 130 минг тоннадан ортиқ узумнинг қарийб 56 минг тоннаси Олтинсой тумани миришкорлари ҳиссасига тўғри келади. Жорий йилда 6 минг 45 тонна ёки 4 миллион 586 минг долларлик узум хорижга экспорт қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan