СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Термизда Сенат аъзолигига сайлов якунланди

Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ҳамда шаҳар ва туманлари кенгашларининг қўшма мажлиси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14-моддасига асосан Олий мажлис Сенати аъзолигига сайлов бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра,

Боболов Тўра Абдиевич,

Бўтаева Бахтигул Абдурахматовна,

Қодиров Баҳодир Тўхтаевич,

Тошқулов Абдиқодир Ҳамидович,

Соатов Орзиқул Чоршанбиевич,

Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзолигига сайландилар. Сайланган сенаторларимизни сурхондарёлик барча сайловчилар номидан табриклаймиз!