ЎЗБЕКИСТОН

Президент Тошкент шаҳри маҳаллаларига қўшимча маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суратларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади.

Шаҳар ҳокимлиги ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади.

2023 йилнинг тўртинчи чорагида шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 миллиард сўмни, кейинги йилнинг тўрт чорагида қолган 384 миллиард сўмни тенг улушларда қайтариши керак.

Туманлар ҳокимликлари маҳаллалар раислари билан биргаликда ажратилган маблағларни ўзлаштиришлари лозим бўлган лойиҳалар рўйхатини халқ депутатлари туман Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилади ва тасдиқлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan