Uncategorized

Ўзбек – Aфғон темир йўллари ўртасида юкларни ташуви тикланди

Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Aфғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув натижасида Aфғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” СҲК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгувсида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.

Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Aфғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг “Согдиана транс” СҲК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.
Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan