Uncategorized

Сайловда Президентнинг ишончли вакили бўлган депутат янги лавозимга тайинланди

Бугун, 4 март куни Сайёра Файзиева Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот учун, Сайёра Файзиева 1962 йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Мазкур вазифага тайинлангунга қадар у Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Файзиева 2023 йилдаги президентлик сайловларида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзодини кўрсатган Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили вазифасини бажарган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan