Uncategorized

Шри-Ланка президенти ҳарбий самолётда мамлакатни тарк этди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса иқтисодий инқироз натижасида юзага келган оммавий норозилик намойишлари туфайли мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ражапакса жорий йилнинг 12 июль куни кечки пайтда ҳарбий самолёт билан Мальдив ороллари пойтахти Мале шаҳрига етиб борган.

«Ражапаксанинг Шри-Ланкани тарк этиши ўнлаб йиллар давомида мамлакатда ҳукмронлик қилган оилавий сулоланинг тугуганини белгилаб беради», — дейилади хабарда.

Шунингдек, унинг укаси, собиқ молия вазири Бэзил Ражапакса ҳам мамлакатни тарк этган. BBC’нинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, у АҚШга кетмоқда.

Бундан ташқари, нашрнинг хулоса қилишича, президент Ражапаксанинг кетиши молиявий инқироздан кейин қайта қуришни бошлаш учун ишлайдиган ҳукуматга муҳтож бўлган мамлакатда потенциал ҳокимият бўшлиғига таҳдид солади.

Бошқа партияларнинг сиёсатчилари янги бирлик ҳукумати тузиш ҳақида гапирган, бироқ ҳозирча улар келишувга яқин эканидан дарак йўқ.

Шри-Ланка конституциясига кўра, агар президент истеъфога чиқса, унинг ўрнини бош вазир эгаллайди.

Шри-Ланка Бош вазири Ранил Викремесинхе ҳам мамлакатда жуда машҳур эмас. Намойишчилар 9 июль куни унинг шахсий қароргоҳига ўт қўйишган ва у истеъфога чиқишини айтган, бироқ санани айтмаган.

Бош вазирдан кейин Шри-Ланка президентининг вазифаларини бажариш учун навбатдаги номзод парламент спикеридир. У Шри-Ланкада Ражапакса сулоласининг яқин иттифоқчиси Махинда Япа Абейварденадир. Жамоатчилик унинг ваколатини қабул қиладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Ким президент вазифасини бажарувчи бўлса, парламент аъзолари орасидан янги президентни сайлаш учун 30 кун муҳлат берилади. Ушбу овоз бериш ғолиби Ражапаксанинг қолган муддатини 2024 йил охиригача якунлаши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan