ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда 75 ёшли кибер товламачи аёлдан интим видеосини ўчириб бериш эвазига пул талаб қилди

Киберхавфсизлик маркази ижтимоий тармоқ орқали товламачилик қилмоқчи бўлган фуқароларнинг ашёвий далиллар билан қўлга олди.

Ҳайратланарлиси бу галги кибер товламачи 75 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи У.Б., ариза билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқларда унга нисбатан уйдирма ва бўҳтон маълумотлар берилган турли хил видео ва фото тасвирлар тарқатилаётганлигини билдириб, телеграм мессенжерида номаълум аккаунт фойдаланувчиси унга мурожаат қилиб, ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш эвазига 8.000.000 сўм талаб қилаётганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, товламачилик билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 1985 й.т. М.Р. ва 1947 й.т. Н.С. эканлиги аниқланган.

М.Р. ва Н.С. талаб қилинган пулларни фуқаро У.Б.дан қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, тезкор-тадбир иштирокчилари томонидан ҳужжатлаштирилган.

М.Р. ва Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan