СИЁСАТ

Сурхондарёда участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

Сурхондарё вилоятида участка сайлов комиссиялари ташкил этилди.

Участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23-моддаси ва Марказий сайлов комиссиясининг участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низомига мувофиқ тасдиқланди. Номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб, Е-сайлов тизими орқали ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия қилинган.

Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 9451 нафар аъзо сайланган, шуларнинг 47% аёллардан иборат. Участка сайлов комиссияларида 84% тажрибали аъзолар ва 16% биринчи маротаба қатнашувчилар бор. Раис аёллар сони 238, раис ўринбосарлари 247, котиб аёллар эса 335 нафарни ташкил қилади. Ногиронлиги бўлган шахслардан 174 киши комиссия аъзоси сифатида қатнашади.

Фаолият соҳаси бўйича энг кўп комиссия аъзолари халқ таълими тизими ходимлари (53%), қолганлари эса давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат. Педагоглар (28%) асосий мутахассислик соҳаси бўлиб, улардан ташқари ҳуқуқшунослар, шифокорлар, муҳандислар ва иқтисодчилар ҳам бор.

Миллатлар бўйича кўпчиликни ўзбеклар ташкил этади (8539 нафар), шунингдек, тожиклар, руслар ва бошқа миллат вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Участка сайлов комиссиялари сайловларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan