ЖАМИЯТ СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Сирдарёда аёл киши ҳоким этиб тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланган. Унда депутатлар вилоят ҳокимининг Ўлмасжон Мамадаминовнинг бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этиш, шунингдек, Дилфуза Ураловани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорлари муҳокама қилинган.

Дилфуза Уралова номзоди бир овоздан тасдиқланган. Шундай қилиб, Дилфуза Уралова ҳозирча Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимга айланди.