ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда тўлақонли IT Университет – PDP University очилди

Кеча Hilton меҳмонхонасида PDP University очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий ОТМ ректорлари, ўзбекистонлик ўқитувчи ва репетиторлар ҳамда ОАВ вакилларини бирлаштирди.

Маросим давомида асосчилар PDP University’нинг афзалликлари, талаблар, келажакдаги режалар ва ушбу лойиҳа Ўзбекистонда IT соҳасида мутахассисларни шакллантиришнинг янги босқичи бўлиши ҳақида сўзлаб ўтишди.

PDP University IT мутахассислар учун фойдасиз фанлардан воз кечиб фақатгина керакли фанларни ўз ичига олган халқаро Pearson BTEC ўқув дастури бўйича етук мутахассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу мақолада IT Университети афзалликлари, кириш имтиҳонлари ва бошқа маълумотлар билан танишамиз.

PDP ўзи нима?

PDP Ўзбекистонда 5 йилдан бери малакали IT мутахассисларни тайёрлаб, ўқитиб, ишга жойлашишларига ёрдам бериб келади. PDP битирувчилари EPAM, Exadel, Apelsin, Payme каби нуфузли компанияларда фаолият юритадилар. PDP IT йўналишида таълим бериш бўйича мутахассис ҳисобланади. PDP’ни ҳозиргача 2000 га яқин талаба битирган ва ҳар 10 ўқувчидан 9 таси иш билан таъминланган.

Президент эътирофи

2021 йил тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев PDP Academy ва академия асосчиси Одилбек Мирзаевни қўллаб-қувватлашини ва вазирликлар орқали ёрдам беришилишини билдирди.

Нима учун PDP University?

Тўлақонли IT Университет

PDP учун IT йўналиши – фақат бошланғич билимни берувчи факултет эмас. PDP University тўлақонли IT университет ҳисобланади. Талабалар IT йўналишларнинг кенг танлови орасидан кераклигини танлаб, ушбу йўналишда чуқур билимларни ўзлаштирадилар.

Малакали ва халқаро устозлар

PDP University’да дарсларни катта тажрибага эга маҳаллий ва халқаро устозлар ўтади. Устозлар нафақат чуқур илмга эга назариётчи, балки ўзлари IT компанияларда фаолият юритувчи амалиётчи ҳамдирлар.

Халқаро таълим технологияси

PDP University’да сиз халқаро таълим технологияси ва қўлланмалари орқали билим оласиз. АҚШ ва Буюк Британия каби 50 дан ортиқ давлат ва 100 та университетда тан олинган Pearson BTEC ўқув дастури талабаларга юқори сифатли академик таълим билан бир қаторда, амалий кўникмалар беришга мўлжалланган.

Иккинчи курсданоқ ишлаш имконияти

Талабалар 2-курсдан бошлаб маҳаллий ва хорижий ҳамкор компанияларда, ҳамда хусусий стартап лойиҳаларда амалиёт ўташ ҳамда курс якунида камида 500$ маош билан ишлаш имкониятини қўлга киритадилар.

Ўқишни чет элда давом эттириш имконияти

Сараланган талабаларга 4-курсни АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг 200 дан ортиқ университетлари билан алмашинув дастури бўйича ўқиш имконияти берилади.

PDP Экотизими аъзосига айланиш имконияти

Экотизим ИТ мутахассиснинг соҳага биринчи қадамидан бошлаб то етук мутахассис бўлишигача керак бўладиган барча имкониятлар билан таъминлайди. Унга аутсорс компания, фрилансерлар уюшмаси, ишга жойлашиш бўйича кўмак маркази, стартап акселератор ва бошқалар киради.

Битирувда Middle+ даражаси

Илғор академик таълим ва PDP Экотизимидаги реал лойиҳаларига жалб этиш натижасида PDP University битирувчилари Middle, Middle+ даражасидаги мутахассисга айланишлари кўзда тутилган.

Талаблар

PDP University мактаб ёки лицейни тамомлаган, 16 ёшдан катта, инглиз тили ва математикадан билим даражаси яхши ва интернет техологияларига қизиқувчи кучли иштиёқли йигит-қизларни ўқишга таклиф қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan