ЎЗБЕКИСТОН

ИИВ раҳбари ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Бугун, 12 январь куни Абдулҳақов Яҳёжон Ортиқбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Маълумот учун, Яҳёжон Абдулҳақов аввалроқ Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шундан сўнг, 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан  Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди. 

Шунингдек, у 2021 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тақдирланган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan