ХАБАРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифидан деновликлар миннатдор бўлди

Хабарингиз бор, бугун Сариосиё тумани Боғистон маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаcининг биринчи босқичи ишга туширилди.

Мазкур лойиҳа доирасида Денов туманида сиғими 20 000 м3 бўлган сув сақлаш ва тақсимлаш иншооти қурилди. Натижада 10 та маҳалла – Бобур, Жомий, Баҳористон, Ўрикзор, Ибн Сино, Нурли манзил, Боғинав, Сўфи Оллоёр, Янги ҳаёт, Истиқлол маҳаллаларидаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan