ЖАМИЯТ

Энди вазирликлар маблағини ягона марказ назорат қилади

Президент икки йил олдин «Давлат молиявий тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Эндиликда қарорда белгиланган вазифа — ташқи аудит фаолиятида масофавий назоратлар ўтказиш, бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши хавфини аниқлашга қаратилган ягона дастурий мажмуа яратилди.

Ҳисоб палатасида ташки этилган мажмуада жами 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган.

Ушбу “Масофавий назорат” маркази 3 та йўналишда фаолият олиб боради:

— Ички фаолият назорати;
— Давлат ташкилотларининг ички аудит назорат тизими;
— Ташқи ва ички манбалар, “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими.

Қайд этилишича, ишга туширилишининг дастлабки босқичида ушбу тизим аудиторларни ва давлат идораларининг вақтини олишга сабабчи бўлган 25 хилдаги назорат тадбирларини таҳлил қилган ва қонун бузилишларни олдини олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan