ЎЗБЕКИСТОН

TikTok Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

TikTok PTE LTD компанияси (Сингапур) Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида қайд этилган.

Эндиликда хизматлар учун тўлов 12 фоиз ҚҚСни ўз ичига олади.

2021 йил июль ойида Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди. 2 июль куни эса айрим ижтимоий тармоқлар, хусусан, TikTok’дан фойдаланиш расман чекланди. 2022 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинганди.

2022 йилнинг 16 март куни Ўзбекистонда Twitter ва TikTok VPN иловаларисиз ишлай бошлаган. Бироқ кўп ўтмай ижтимоий тармоқларга кириш яна чекланганди. 2022 йил 25 март куни Skype Ўзбекистонда эркин очила бошлаган эди. У ҳам TikTok ва Twitter каби фуқароларнинг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчилар реестрига киритилганди.

Айни пайтда Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрида фақат TikTok қолган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan