ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда сел келиши оқибатида довон йўли ёпилиб қолди

Жорий йил 7 июль куни соат 14:20 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тоғли ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши сабабли сел оқимлари келиши ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Натижада туманнинг  Хўжаасмин ва Чош аҳоли яшаш пунктларини боғловчи тоғли довон автомобил йўлига катта харсанг тошлар ва лойқалар тушиб, довон йўли ёпилиб қолган. Мазкур ёпилиб қолган довон йўлида 3 та енгил “УАЗ” русумли автомобил ва 8 нафар фуқаро ҳаракатсиз қолиб кетган.

Зудлик билан ҳодиса жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлими ходимлари етиб бориб, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва Хондиза кон бойитиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида довон автомобил йўли катта харсанг тош ва лойқалардан тозаланди. Автомобил қатнови йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan