ДУНЁ

Нигерияда автобус ҳалокатида 20 нафар йўловчи ҳалок бўлди

Якшанба куни Нигерия жануби-ғарбидаги Лагос штатида автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Синьхуа ахборот агентлиги.

Якшанба куни Лагос штат транспорт бошқармаси вакилининг айтишича, ҳодиса Мово шаҳридаги йўлда эрта тонгда содир бўлган.

Ҳайдовчи билан бирга 20 киши бўлган автобус тўсатдан бошқарувни йўқотиб, катта тезликда олдидаги қум ва тупроқ ортилган юк машинасига бориб урилган. Автобусдаги барча одамлар ҳалок бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси жабрланмаган.

Расмийга кўра, автоҳалокатга тезликни ошириш сабаб бўлган.

Нигерияда кўпинча тирбандлик ва ёмон йўл шароитлари, шунингдек, тезликни ошириш туфайли бахтсиз ҳодисалар рўй бериб туради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan