ДУНЁ

ОАВ: Исроил Эронга дронлар учирди. Исфаҳонда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушди

Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Исфаҳон осмонида бир нечта дронларни уриб туширди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Фото: AP Photo

Маълум қилинишича, авиатехникалар Исроил томонидан учирилган. Эрон ҳудудига ҳужум содир этилгани ҳақида ҳозирча расмий хабарлар йўқ. Дастлаб Американинг ABC News телеканали Исроил Эронга ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган. ОАВ маълумотларига кўра, портлашлар Исфаҳон аэропорти ҳудудида содир бўлган ва у ерда Эрон ҳаво кучларининг 8-ҳаво мудофаа тизимлари фаоллашган.

Исфаҳонда учта портлаш овози эшитилган, эҳтимол, кичик дронларнинг пайдо бўлиши сабабли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаган. 

Таъкидланишича, шаҳардаги ядро иншоотлари бутунлай хавфсиз ҳолатда. IRNA давлат агентлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Эроннинг бошқа вилоятларида ҳам ҳужумни қайтарганини ёзмоқда. Хусусан, портлаш овози Табриз ғарбида ва Води-и Раҳмат ҳудудида эшитилган. Мамлакат расмийлари Теҳрон, Исфаҳон ва Шероз устидан парвозларни бекор қилган.

Bloomberg америкалик расмийларга таяниб, Исроил 18 апрель куни АҚШни яқин 24-48 соат ичида Эронга жавоб зарбаси беришидан огоҳлантирганини ёзмоқда. Ҳозирда Исроилда ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan