ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида иссиқ об-ҳавонинг чўққиси ҳафтанинг ўрталарига тўғри келади. 12-13 июль кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +40…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43…+45 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолида 11-12 июль кунлари энг юқори ҳарорат +43…+45 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Кучли иссиқ қисқа муддат кузатилади. 13 июлда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 14 июлда республиканинг барча ҳудудларида атмосферадаги жанубий оқимлар ғарбий оқимларга ўзгаради ва ҳаво ҳарорати +33…+38 даражагача, жанубда +40 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат фони дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Ушбу ҳафта давомида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.10-12 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда, 13-14 июль кунлари республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда 10-14 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги асосан кучсиз бўлади, 14 июлда 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин.

Бугун кундуз куни ҳарорат +37…+39 даража бўлади, 11-13 июлда ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 12-13 июль кунларига келиб +39…+42 даражагача, 14 июлда +36…+38 даражагача бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan